"Навбаҳор" Туркияда 4 та назорат ўйини ўтказади

Оқил Абдубарноев
4 фев 2022, 21:25
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” жамоаси 5 январь куни янги мавсум тайёргарлиги доирасида жорий йилдаги иккинчи хорижий ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади.

Навбатдаги йиғин доирасида наманганликлар 4 та назорат-синов ўйинларида майдонга тушади. Режага кўра, 8 ва 12 февраль кунлари “лочинлар”га Қозоғистон Премьер-лигаси вакиллари — “Акжайик” ва “Қайрат” клублари рақиблик қилади. 

Шунингдек, 16 ва 19 февралда Россия Премьер-лигаси иштирокчилари ҳисобланган “Химки” ҳамда “Арсенал Тула” жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

"Навбаҳор" Туркияда қайси клублар билан ўйнаши маълум

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" ФК матбуот хизмати