UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  11 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  0 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  12 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  17 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  4 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади Янгиликлар

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади

Кеча Тошкент вилоятидаги йиғинни якунлаган жамоамиз аъзолари бугун ва эртага дам олишади.

Режага кўра футболчиларимизнинг Тошкентдаги йиғини 21 июль куни бошланиши керак эди. Сўнгги паллада машғулотларни 22 июлдан ўтказилиши маълум қилинди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентдаги йиғинда жамоа сафига янги футболчилар қўшилиши кўзда тутилганди. Бундан бироз вақт олдин биринчи даврани “Андижон” сафида ўтказган футболчи Ислом Исоқжоновни Тошкентдаги йиғинда қатнашиши ҳал қилинди. Аслин Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Исоқжонов жамоамизнинг мавсум бошида ташкил этилган машғулотларида ҳам қатнашганди. Бундан ташқари пойтахтдаги йиғин чоғида гондураслик Густаво Армандо Алварадо Руби (10.11.1990) ва россиялик Дорджи Сангаджиев (19.02.1996)ларни таркибга қўшилишлари кутилмоқда. Густаво ҳужум чизиғида ҳаракат қилса Дорджи ярим ҳимоячи саналади. Густаво олдин Гондураснинг “Мотагуа” клубии шарафини ҳимоя қилган. Сангаджиев эса жорий йилги мавсум биринчи ярмини Махачқалъанинг “Анжи” жамоаси сафида ўтказди. Ушбу футболчилар мураббийларда яхши таассурот қолдиришса иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика