UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

"Навбаҳор" Голбан, Ҳамробеков, Сергеев ва Искандеров борасида расмий баёнот берди Янгиликлар

"Навбаҳор" Голбан, Ҳамробеков, Сергеев ва Искандеров борасида расмий баёнот берди

12 июнь куни Суперлигада 15-тур учрашувлари якунига етди ва Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати муносабати билан миллий чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келди.

Про-лигада эса 29 июндан жамоалар таътилга йўл олишади.  

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилди. Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлишади.  

Жумладан, жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳам трансферлар ойнаси вақтида ўз таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олишни режалаштирган. Бир неча кун олдин “лочинлар” таркибига ярим ҳимоячи Шерзод Каримов қўшилди ва бу ҳақда расмий сайтимизда хабар бердик.

Аммо айрим сайтларда жамоамизга оид тасдиқланмаган маълумотлар чоп этилмоқда. Жумладан, “Навбаҳор” таркибига “Насаф”нинг россиялик ҳимоячиси Игорь Голбан, шунингдек, қаршиликлар ярим ҳимоячиси, наманганлик футболчи Одил Ҳамробеков, БААнинг “Ал-Дафра” клубида фаолият юритаётган “Пахтакор”нинг собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров сингари футболчиларнинг келишлари ёзилмоқда. Аммо бу гаплар ҳозирча миш-мишдан бошқа нарса эмас.

Тўғри, “Навбаҳор” ПФК бир қатор футболчилар билан музокара олиб бормоқда. Лекин уларнинг исм-шарифлари ҳозирча сир. Музокаралар ижобий якун топса, расмий сайтимизда бу ҳақда биринчи бўлиб, хабар берамиз. Шунинг учун сизлардан турли ёлғон маълумотларга ишонмаслигингизни сўраймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика