"Навбаҳор" эртага янги футболчиларни таништиради

Narzulla Saydullayev
23 мар 2019, 08:34
Наманганнинг “Навбаҳор” клуби янги футболчиларнинг тақдимот маросимини 24 март куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказади.

Мазкур тадбирнинг аслида 8 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Аммо "Навбаҳор" 2019 йилги Суперлиганинг 1-тур баҳсини Тошкент шаҳрида ўтказиши муносабати билан ушбу тадбир санаси ўзгариб, тақдимот маросими бошқа кунга қолдирилганди.

24 март санасида одатдагидек “лочинлар” сафига бу йил қўшилган янги футболчиларга жорий мавсумда тўп сурадиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати