UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  0 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  6 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10

"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувидан кейинги фикрлар Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувидан кейинги фикрлар

"Навбаҳор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ҳар икки клуб бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.
Дастлаб саволларимизга бухороликлар устози жавоб қайтарди.

Тачмурод Агамуродов («Бухоро» жамоаси бош мураббийи): - Бугун мухлислар сермаҳсул ўйинга гувоҳ бўлишди. Шу билан биргаликда кескинлик ҳам юқори нотада бўлди. Кескинлик эса сўнгги сонияларгача сақланиб турганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Тушунарсиз тарзда ўтказиб юборилган гол футболчиларимизнинг руҳиятига таъсир кўрсатди. Ҳозир ушбу вазиятда ким ҳақ ёки ноҳақ эди деб муҳокама қилмоқчи эмасман. Футболчиларимиз охиригача хушёр ҳолда ўйнашлари, рақиб футболчилари эса ҳалол ўйин кўрсатишлари керак эди. Албатта ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Йигитлар учрашувга жиддий тарзда шайланганликларини кўрсатишди. Тартибли ўйин ва ўз имкониятларидан тўлиқ тарзда фойдаланишлари самараси ўлароқ ғалабани тантана қилдик.  

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Нима ҳам дея олардим. Муҳим бўлган учрашувда имкониятни бой бердик. Ҳимоядаги қўпол хатолар ва дарвозабонни ишончни оқлай олмаслиги мағлубиятга сабаб бўлди. Ҳужумчиларимиз икки бор ҳисобни тенглаштиришган бўлсада, якунда сўнгги чизиқдаги хатолар имкониятни бой беришимизга сабаб бўлди. «Бухоро» яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Меҳмонлар тезкорлик борасида юксак ўйин кўрсатишмасада, имкониятлардан самарали фойдаланиб, ғалабага эришишди. Бизда эса буни акси бўлди. Биргина Лупашкони ўзи бир неча бор гол уриши мумкин эди. Иккинчи бўлимда устунликка эришсакда, рақиб дарвозасига керакли голларни ура олмадик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика