"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
2 дек 2025, 18:39
Бир неча легионер наманганликлар таркибидан кетди.

Бу ҳақда Championat.asia мухбири Шерзод Нурматов хабар берди.

"Навбаҳор" легионерлари — Гильерме Гедеш, Игор Габриэль, Жулио Сезар ва Педро Аугусто билан хайрлашгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, фақат таянч ярим ҳимоячиси Бенжамин Тейди жамоада қолади. 31 ёшли Тейди якунига етган мавсум "лочинлар" учун 27 ўйинда 2185 дақиқа ҳаракат қилди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ Тимур Кападзе қўл остидаги "Навбаҳор" Умарали Раҳмоналиевга даъвогарлик қилаётгани аниқ бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/uz_eksport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›