UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

"Навбаҳор": Ашурматов янги ҳафтадан ишга киришади Янгиликлар

"Навбаҳор": Ашурматов янги ҳафтадан ишга киришади

Бугун жамоа аъзолари тайёргарлик босқичининг кичик қисмини якунлашди.
Мураббийлар машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда назорат ўйинини ўтказишди. «Сариқлар» ва «қизиллар» ўртасидаги баҳсда бу сафар «қизиллар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборли жиҳати ушбу таркибдан асосан ёш футболчилар ўрин олишганди. Ёшлар Жавлон Холмирзаев (2 та), Собит Воҳидов ва Бобур Каримовларнинг голлари туфайли ғалабани қўлга киритишди. Мағлубиятга учраган томон голларига эса Оятулло Муҳиддинов, Илҳом Бойдедаев ҳамда Ботир Тўрабоевлар муаллифлик қилишди.
Таркиблар қуйидагича кўринишга эга бўлди.

«Сариқлар»: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Вадим Любинский, Жалол Икромов, Билол Шарофиддинов, Нодир Тешабоев, Илҳом Бойдедаев, Оятулло Муҳиддинов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Гаппаров. Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Обиджонов, Бобур Каримов.

«Қизиллар»: Алишер Аҳмедов, Сардор Асқаров, Муҳаммад Нуриддинов, Муҳаммад Расулов, Иброҳим Каримов, Мурод Раҳмонов, Жавлон Холмирзаев, Комил Қўчқаров, Бобур Каримов, Собит Воҳидов, Ислом Исмаилов. Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Жўраев, Оятулло Муҳиддинов.
Мазкур учрашувда бетобликлари туфайли Азим Аҳмедов, Азамат Мамаджанов ва Акбаршо Рашидхановлар иштирок этишмади.

Учрашув якунига етгач, жамоа аъзоларига бир кунлик ҳордиқ эълон қилинди. Хабарингиз борки, навбатдаги мавсумда Бахтиёр Ашурматов «Навбаҳор»да бош мураббий вазифасини бажаради. Клуб раҳбарлари билан учрашиб, келгуси фаолият хусусида келишиб олган Ашурматов Тошкентга қайтиб кетганди. Жамоанинг душанба кунидан бошланадиган йиғинига бевосита Ашурматовнинг ўзи бошчилик қилади. Мураббий Наманганга етиб келгач, мураббийлар штаби борасида ҳам бир тўхтамга келинади. Ўз навбатида таркибга ҳам бир қатор янги ўйинчиларни қўшилиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика