UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  1 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  3 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  9 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  11 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  147 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19

"Навбаҳор": Ашурматов янги ҳафтадан ишга киришади Янгиликлар

"Навбаҳор": Ашурматов янги ҳафтадан ишга киришади

Бугун жамоа аъзолари тайёргарлик босқичининг кичик қисмини якунлашди.
Мураббийлар машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда назорат ўйинини ўтказишди. «Сариқлар» ва «қизиллар» ўртасидаги баҳсда бу сафар «қизиллар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эътиборли жиҳати ушбу таркибдан асосан ёш футболчилар ўрин олишганди. Ёшлар Жавлон Холмирзаев (2 та), Собит Воҳидов ва Бобур Каримовларнинг голлари туфайли ғалабани қўлга киритишди. Мағлубиятга учраган томон голларига эса Оятулло Муҳиддинов, Илҳом Бойдедаев ҳамда Ботир Тўрабоевлар муаллифлик қилишди.
Таркиблар қуйидагича кўринишга эга бўлди.

«Сариқлар»: Ислом Жўраев, Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Вадим Любинский, Жалол Икромов, Билол Шарофиддинов, Нодир Тешабоев, Илҳом Бойдедаев, Оятулло Муҳиддинов, Соҳиб Абдуллаев, Аюбхон Гаппаров. Захирадан майдонга тушганлар: Исроил Обиджонов, Бобур Каримов.

«Қизиллар»: Алишер Аҳмедов, Сардор Асқаров, Муҳаммад Нуриддинов, Муҳаммад Расулов, Иброҳим Каримов, Мурод Раҳмонов, Жавлон Холмирзаев, Комил Қўчқаров, Бобур Каримов, Собит Воҳидов, Ислом Исмаилов. Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Жўраев, Оятулло Муҳиддинов.
Мазкур учрашувда бетобликлари туфайли Азим Аҳмедов, Азамат Мамаджанов ва Акбаршо Рашидхановлар иштирок этишмади.

Учрашув якунига етгач, жамоа аъзоларига бир кунлик ҳордиқ эълон қилинди. Хабарингиз борки, навбатдаги мавсумда Бахтиёр Ашурматов «Навбаҳор»да бош мураббий вазифасини бажаради. Клуб раҳбарлари билан учрашиб, келгуси фаолият хусусида келишиб олган Ашурматов Тошкентга қайтиб кетганди. Жамоанинг душанба кунидан бошланадиган йиғинига бевосита Ашурматовнинг ўзи бошчилик қилади. Мураббий Наманганга етиб келгач, мураббийлар штаби борасида ҳам бир тўхтамга келинади. Ўз навбатида таркибга ҳам бир қатор янги ўйинчиларни қўшилиши режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика