Наумов "Насаф"да

Narzulla Saydullayev
23 фев 2018, 13:00
Мамлакатимиздаги таниқли дарвозабонлардан бири Михаил Наумов маълум муддатдан сўнг яна «Насаф» га қайтди.

Фақат бу сафар мураббий сифатида. Гап шундаки, 34 ёшли футболчи яқинда футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Шу боис у эндиликда дарвозабонлар мураббийи сифатида ишламоқчи. Наумов қўлқопларини михга илгач, унга «Насаф»дан таклиф бўлди ва эндиликда ёш мураббий академиядаги дарвозабонларни шуғуллантиради.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Наумов охирги икки йилни Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›