UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35"Челси" собиқ футболчиси Қатар клубига ўтишга яқин  1 08:07«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  0 07:38Футзал. Бразилия футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  5 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  2 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  5 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  2 21:23Отабек Шукуров: "Туркиядаги муаммолар сабаб, клубимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Ҳозир янги клубим эмас, терма жамоамиз манфаати ҳақида кўпроқ қайғурмоқдаман"  6 21:00 Ўзбекистон миллий термаси машғулоти: Ҳусанов, Шомуродов ва Турғунбоев жамоага қўшилди  0 20:44Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 20:31Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади!  7 20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  8

Интервью. Михаил Наумов: “Динамо”нинг муваффақиятлари тасодиф эмас” Янгиликлар

Интервью. Михаил Наумов: “Динамо”нинг муваффақиятлари тасодиф эмас”

Футбол бўйича бу йилги Ўзбекистон чемпионати баҳслари ўзига хос сенсация билан бошланди.

Ўтган йили биринчи лигада, ғолиб чиқиб олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Олий лигада ҳам ҳеч кутилмаганда зафарли юришини бошлаб юборди.

Мавсумлар оралиғида мураббийлар қўнимсизлиги қолаверса, таркибнинг мукаммал шакллантириш борасидаги муаммоларга қарамасдан самарқандлик футболчилар ҳозиргача ўтказилган учта турда барча рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Жамоа таркибинининг 90 фоизи ёш футболчилардан ташкил топган “Динамо”чилар ҳозиргача рақиб дарвозасини олти маротаба ишғол этиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб туришибди. Бундан муваффақиятларни қўлга киритилишида жамоанинг тажрибали посбони Михаил НАУМОВнинг хизматлари катта. Ўз вақтида “Тўпаланг”, “Машъал”, “Насаф” жамоаларида тўп тепиб, миллий терма жамоага номзод ҳисобланган сурхондарёлик дарвозабон билан жамоасининг бу йилги ютуқлари ҳақида гаплашдик.


-“Динамо”нинг бу мавсум бошидаги муваффақиятли юришларининг сабаби нимада?
-Бунинг ҳеч қандай сирли жойи йўқ. Биз ўтган йили биринчи лигани пешқадам сифатида якунлаб, олий лигага йўлланма олганимиздан сўнг, таркибимизда бир қатор ёш футболчилар келиб қўшилди. Ўзаро ҳамжиҳатлик, майдонда бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилишимиз мавсум бошидаги муваффақиятимизга омил бўлди, деб айта оламан. Очиғини айтиш керак, бу қадар омадли старт олишимизни ҳеч ким кутмаган эди.

-Дарҳақиқат, ўтказилган учта турда жамоа рақиб дарвозасини уч марта аниқ нишонга олиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Бу ўз-ўзидан бўлмаган бўлса керак…

-Албатта. Юқорида айтиб ўтдим. Биз мураббийларнинг кўрсатмасини бекамў кўст бажариб, нафақат ҳужумда, ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилишга уринаяпмиз. Футболчилар ҳам мураббийлар улардан нимани талаб қилаётганини яхши тушуниб туришибди ва уни бажариш учун астойдил интилишмоқда.

-Умуман олганда, мавсум олдидан ҳар бир жамоа чемпионатда ўз олдига маълум бир мақсадларни қўйиб, ҳаракат қилади. Раҳбарият жамоа олдига қандай вазифаларни қўйган?

-Мақсадимиз чемпионатда муносиб, иштирок этиб, мухлисларни хурсанд этиш. 12-ўринни эгалласак ҳам ҳеч ким бизни койимайди.

-Михаил, нима деб ўйлайсиз: жамоангиз мавусм охиригача шу руҳда тўп тепишга қодирми?

-Биз осонликча таслим бўлмаймиз. Мураббийларимизнинг ўйин олдидан берган кўрсатмаларини тўғри бажара олсак, ғалаба қозона олишимизга барча ишониб турибди. Ўтган турлардаги ғалаба ўзимизга бўлган ишончни янада оширди. Ўтган йили Англияда “Лестер” чемпион бўлишига ҳеч ким ишонмаганди. Балким, биз шу ишни Ўзбекистонда такрорлармиз?! Буни ўйиндан ўйинга билиб олаверамиз.

-Ўз вақтида “Машъал”, “Насаф” сингари жамоалар юртимизнинг етакчи жамоаларида тўп тепгансиз. Лекин кейинги йилларда биринчи лигада ўйнай бошладингиз. “Динамо” варианти қандай пайдо бўлганди?

-2015 йил мен учун бироз омадсиз келди. Дастлаб “Сўғдиёна”да, кейин “Оқтепа” либосида майдонга тушдим. 2016 йил бошида “Динамо”дан таклиф тушгач, самарқандликлар билан битимга имзо чекдим. Уларнинг олдида биринчи лигадан олий лигага чиқиш вазифаси турарди. Мен қийинчилик билан бўлсада, яна олий лигага қайтишни мақсад қилгандим. “Динамо” билан бу вазифани уддаладим, десам ҳам бўлади.

-Клуб инфраструктураси ҳақида нима дея оласиз? База, стадионда футболчилар учун шароитлар етарлими?

- Албатта, “Насаф”даги сингари иедал шароит йўқ “Динамо”да. Лекин нолишга асос ҳам йўқ. Футболчилар учун етарли шароитлар мавжуд.


-Самарқанд аҳли катта футболни соғиниб қолгани мухлисларнинг жамоа ўйинига ташрифидан ҳам сезса бўлади. Улар нафақат Самарқандда, балки сафар ўйинларида ҳам сизларни қўллаб-қувватлашмоқда…
-Ҳа. Бу ҳақда алоҳида тўхталишим лозим. Уларнинг қўллашисиз ҳозирги натижаларга эришолмасдик. Мен ва бутун жамоадошларим улардан чексиз миннатдормиз. Ўйлайманки, узоқ давом этадиган мавсум давомида улар билан бирга кўплаб ғалабаларни бирга нишонлаймиз.

-Очиғини айтинг: жамоанинг ўзи ҳам мавсумни бу қадар кўтаринки руҳда бошлаганини кутмаганди. Тўғрими?

-Ҳа. Лекин биринчи ўйинда сафарда яна “Металлург” устидан қозонилган ғалабадан кейин биз ўз ўйинимизни кўрсатсак, юксак натижаларга эриша олишимизга ишона бошладик.

-Лекин ўша илк турда Бекободдаги ғалабангиз айримларда шубҳа гумон уйғотгани ҳам бор гап…

-Кўпчилик ўша ғалабамизни “сенсация” деб баҳолади. Яна қандай гап-сўзлар бўлганидан хабарим йўқ. Аммо биз кейинги икки турда ҳам ўзимизга керакли натижага эришиб, 1-турдаги ғалабамиз тасодифий эмаслигини исботлай олдик, деб.

-Суҳбат учун ташаккур. Сизга ва жамоангизга омад тилайман.

-Раҳмат.

Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика