“Насаф”нинг финалларда кўп ўйнаган футболчилари

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2016, 15:22
Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси ўз тарихида илк марта 2003 йили Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этган.

2011, 2012 ва 2013 йиллар қаторасига уч марта финал учрашувида майдонга тушган. 2015 йилги  финал эса, жамоа учун омадли бўлди ва кубокни қўлга киритди.
 
Демак, “Насаф” жамоаси шу пайтгача беш марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этган. Навбатдагиси олтинчи финал ҳисобланади.
 
Жамоа иштирокидаги бўлиб ўтган финал учрашувларини таҳлил қилсак, айни пайтда жамоа таркибида фаолият юритаётган тўққиз нафар футболчи камида бир мартадан финал учрашувида майдонга тушганини кўрамиз. Икки нафар ўйинчи эса, финал учрашувларида энг кўп майдонга тушган ўйинчилар ҳисобланишади. Булар, Мақсуд Каримов ва Фарруҳ Сайфиевдир. Жамоа дарвозабонлари ичида шубҳасиз, Элдорбек Суюнов финалда ўйнаш бўйича рекордчи ҳисобланади. Бўлиб ўтган финал учрашувларида ҳали бирон бир дарвозабони икки марта майдонга тушмаган.
 
Қуйида "Насаф" таркибида кубок финалларида майдонга тушган футболчилар билан танишинг.
 
Мақсуд Каримов -2011, 2012, 2015
 
Фарруҳ Сайфиев – 2012, 2013, 2015
 
Элдорбек Суюнов – 2013, 2015
 
Шерзод Аъзамов – 2013, 2015
 
Азамат Алланиёзов – 2013, 2015
 
Фозил Мусаев – 2012
 
Баҳром Абдураҳимов – 2015
 
Шуҳрат Муҳаммадиев – 2015
 
Одилжон Ҳамробеков – 2015
 
 
Жамоамиз иштирокидаги навбатдаги кубок финалида кўплаб футболчиларимиз дебют қилишлари кутилмоқда. Масалан, Игорь Голбан, Огнен Красич, Драган Черан ва бошқалар.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги – 2016 финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.
- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=3400#sthash.l4VvcIFL.dpuf

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz