"Насаф" сўнгги бор қачон Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этган?

Mirjalol Normatov
2 июл 2023, 15:51
Бугун турнинг марказий ўйинларидан бири Фарғонада "Нефтчи" - "Насаф" ўртасида ўтказилади. Икки жамоа учун ҳам муҳим бўлган учрашув.

Жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида Фарғонада 24 маротаба тўқнаш келишган. Бу борада устунлик мезбонларда 10 ғалаба, "Насаф"да эса ютуқлар сони 4тани ташкил қилади. 10та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. "Аждарлар" сўнгги маротаба 2017 йил 3 очкони Қаршига олиб кетишганди (3:0). 

Фарғонада ўтган сўнгги 5та ўйин натижалари

22.06.2022.

"Нефтчи"-"Насаф"  1:1

22.09.2018.

"Нефтчи"-"Насаф"  3:1

01.03.2018.

"Нефтчи"-"Насаф"  0:0

13.10.2017.

"Нефтчи"-"Насаф"  0:3

21.06.2016.

"Нефтчи"-"Насаф"  2:2 

Маълумот учун, учрашув 20:00да "Истиқлол" стадионида бошланади.

Сизнингча бугун ким ғалаба қозонади?

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia