

Дастлаб, 7 апрель куни жамоа Олмалиқ шаҳрининг “Олмалиқ” жамоаси билан учрашув ўтказади.
15 апрель шанба куни эса, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши учрашув бўлиб ўтади. Бу учрашув шубҳасиз 6-турнинг марказий учрашуви бўлади.
“Насаф” 4-тур учрашувидан кейин қисқа муддатли таътилга чиқди. Футболчилар эртага, 2 апрель куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳларида йиғилишади ва навбатдаги тур учрашувига тайёргарликларни бошлайди.



