

Қизиқарлиси, бугун наманганликлар таркибида қаршиликларнинг икки нафар собиқ футболчиси майдонга тушади. Булар – 26 ёшли ҳимоячи Хуршидбек Мухторов ва 22 ёшли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов. Иккала футболчи ҳам қишда "Навбаҳор"га кўчиб ўтганди.
Хуршидбек Мухторов “Насаф”да 2018-2019 йиллар мавсумида, жами 1,5 йил (қаршиликлар сафига 2018 йилнинг 2-даврасида қўшилган), Ислом Рашидхонов эса “аждарлар” таркибида 2015-2019 йиллар мавсуми, яъни жами 5 йил давомида ўйнаган.
Бундан ташқари "лочинлар" сафида ўйнаётган Ўткир Юсупов ва Игорь Голбан ҳам ўз вақтида "Насаф"да тўп тепишган.




