UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  30 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3

“Насаф” жамоаси таркиби янгиланиш арафасида Янгиликлар

“Насаф” жамоаси таркиби янгиланиш арафасида

Теглар :  Насаф
Ўзбекистон чемпионатида ўзининг ўрнига эга бўлган ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келаётган “Насаф” футбол клубининг давралар оралиғида таркиби борасида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

“Насаф” футбол клуби таркибни шакллантириш бўйича ўзининг узоқни кўзлаган режасига эга. Бу режанинг асосий мақсади – ёш футболчиларга кўпроқ эътибор беришдир. Қашқадарё Вилоят Футбол Федерацияси Президенти ҳамда клубимиз Президенти томонидан ҳам бу режа қўллаб-қувватланмоқда. Бу мақсадларни амалга ошириш бундан буён ҳам давом эттирилади. Шундан келиб чиқиб, иккинчи даврада ҳам таркибимизни тарк этган ўйинчилар ўрнига мана шундай ёш тарбияланувчиларимиз ҳисобидан тўлдирилади. Албатта, бу “Насаф” таркибида фақат ёш футболчилар ўйнайди деган, фикрни пайдо  қилмаслиги керак. Жамоамизда улар қаторида тажрибали футболчилар ҳам бўлади.
 
Клуб қошида футбол мактаби фаолият юритмоқда ва бунда кўплаб ёш иқтидорли футболчилар вояга етишмоқда. Бунга мисол тариқасида мактабимиз тарбияланувчиларидан кейинги йилларда мамлакатимизнинг ёшлар  терма жамоасига таклиф олаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бундан ташқари улардан кўплари айни пайтда асосий таркибимизда фаолият олиб бориб, мухлисларнинг олқишига ҳам сазовор бўлишмоқда.
 
“Насаф” жамоасининг кейинги учрашувлардаги муваффақиятсизлиги сабабларидан бири – жамоамизнинг бир қанча етакчи футболчиларининг учрашувлар пайти олган жароҳатлари бўлди. Бундай футболчиларга Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сайдулло Раҳматовларни мисол келтириш мумкин.
 
Жамоамиз шифокорлари шу кунларда уларнинг сафга қайтиши учун катта ишларни амалга оширишмоқда.
 
Шундай экан, клубимиз ишқибозлари бизни тўғри тушунишади деган, умиддамиз. “Насаф” футбол клуби ўз олдига қўйган юқори мақсадлар учун курашни давом эттираверади. 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика