“Насаф” футболчиси “Металлург”га ўтди

Alisher
13 мар 2021, 10:38
Хабарингиз бор, 12 март куни Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилди.

Шу куни Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз сафига тажрибали Дилшод Раҳматуллаевни қўшиб олди. 

Ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказган 32 ёшли футболчи яқинда “аждарлар” билан хайрлашганди. 

Шу тариқа Раҳматуллаев жорий йилги чемпионатни Андрей Шипилов бошқарувидаги “Металлург” таркибида ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›