

Томонлар ўзаро келишувига мувофиқ, мазкур жамоалар 29 ва 30 январь кунлари иккита таркибни синовдан ўтказишадиган бўлишди.
Кеча 29 январь куни мазкур жамоаларнинг илк тўқнашуви ўтказилиб унда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Мазкур беллашувда “Насаф” устози қуйидаги таркибни майдонга туширди: Санжар Қувватов, Илдар Маматказин, Ислом Рашидхонов, Сайдулло Раҳматов (Шароф Муҳиддинов), Сирожиддин Қўзиев, Нажмиддин Нормуродов, Акбар Муродов, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Дилшод Хушбаков, Бобур Абдухолиқов.
Бугун мазкур жамоалар ўртасида яна бир учрашув ўтказилади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 16:00 га белгиланган.



