

Баҳс Қаршидаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 18:00да бошланади.
Бугун ўйин олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. У “Марказий” стадионда ташкил этилди. Унда ўйинни ўтказиш бўйича бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек жамоалар эртага қандай либосларда майдонга тушиши ҳам аниқ бўлди.
Унга кўра, "Насаф" қизил, “Бухоро” футболчилари эса кўк либосда ҳаракат қилишади. 



