

"Роналду "Ювентус"га Чемпионлар лигасини ютишда ёрдам бермади. Умид қиламанки, келаси мавсум меҳмондаги голлар қоидаси ўзгартирилади. "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинни кўрдим. Бу бошқа олам футболи. Ўзимга ўзим шундай дедим: Мана бу футбол. Италияда эса ҳеч ким хурсандчилик қилишни хоҳламайди, ҳамма тактикага эътибор қаратгандек тасаввур уйғонади. Инглиз клубларига қарши ўйнаш доимо қийин" - дейди Де Лаурентис.



