"Наполи" Габбьядинини 25 млн. еврога сотмади

Aslanov Jasurbek
26 янв 2016, 17:43
Италия терма жамоаси ва "Наполи" ҳужумчиси Маноло Габбьядини "Вольфсбург" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Маълум бўлишича, немис клуби 24 ёшли футболчини харид қилиш учун 25 млн. евро таклиф қилган, аммо италияликлар таклифни рад этди. "Сампдория" ҳужумчиси асосий таркиб футболчиси бўлмасада, "Наполи" у билан қишда хайрлашмоқчи эмас.

Маълумотларга кўра, "бўрилар" футболчига йиллик маоши 2,5 млн евролик бўлган 5 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia