Бернардески ва Габбьядини март ойида Италия терма жамоасига ёрдам бера олишмайди
Tolibjon Qosimov
22 мар 2017, 20:21
"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески ва "Саутгемптон" ҳужумчиси Маноло Габбьядини жароҳат сабаб Италия терма жамоасига март ойидаги ўйинларда ёрдам бера олишмайди.
Италияликлар ЖЧ-2018 саралаши доирасида Албания билан ва ўртоқлик учрашуви доирасида Голландияга қарши куч синашишади. Уларнинг ўрнига илк маротаба Симоне Верди ("Болонья") ва Андреа Петанья ("Аталанта")лар чақирилишди.