Наҳотки! ОАВ: Икарди "Реал" учун тиббий кўрикдан ўтди

Tolibjon Qosimov
9 янв 2018
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди "Реал" учун тиббий кўрикдан ўтди.

Бу ҳақда "Daily Express" хабар берди. 24 ёшли ўйинчи шу ҳафтада "Қироллик клуби" таркибини тўлдириши мумкин. Келишув 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шу ўринда, мадридликлар устози Зинедин Зидан аргентиналикни сотиб олишни қўлламаяпти ва жамоанинг асосий форварди Карим Бенземага ишонишда давом этмоқчи.

Жорий мавсум Икарди "Интер" учун барча мусобақаларда 22та ўйин ўтказди ва 18та гол уриб, битта голли пас берди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Express