

Ушбу омадли ўйин "Бавария" устози Юлиан Нагельсманн учун Германия чемпионатидаги юзинчи ғалаба бўлди.
Нагельсманн ушбу натижага 34 ёш 141 кунлик пайти эришди ва Бундеслигада 100 та ғалабага эришган тарихдаги энг ёш мураббийга айланди. Аввалги рекорд Эррик Риббекга тегишли эди. Риббек 38 ёш 147 кунлигида Бундеслигада 100 та ғалаба қайд этганди.



