

Англия терма жамоаси хавбеки февраль ойи бошида Лондондаги "Хитроу" аэропортида олинган видеони Snapchat'га қўйди.
Роликлардан бирида Алли юзида ниқоб билан ўтирарди. У шундай изоҳ қолдирди: "Корона нимааа? Илтимос, тингланг". Орқа фонда эса осиёлик шевасидаги гап-сўзлар янграрди.
Кейинроқ хавбек осиёлик эркак акс этган видеони жойлади. Кейинчалик у камерани антицептикка туширди ва ёзди: "Бу вирус менга келиши учун тезкор бўлиши керак".
FA бунинг учун 24 ёшли англияликни битта ўйинга дисквалификация қилди, 50 минг фунт жарима тўлатди ва унинг ўқув курсини ўташи мажбурий этиб белгиланди.



