"МЮ" раҳбарияти Руни билан шартнома узайтирилишига ишонмоқда

Tolibjon Qosimov
26 окт 2013, 12:44
"Қизил иблислар" раҳбарияти клуб ҳужумчиси Уэйн Руни "Олд Траффорд"да яна тўрт йил қолишига ишонишмоқда, деб хабар бермоқда The Sun нашри.
28 ёшли футболчи айни пайтда ҳафтасига 250 минг фунт маош олмоқда ва "Юнайтед"да бахтли. Аммо таклиф этилган янги шартномага имзо қўйишга ҳозирча шошилаётгани йўқ. Шунга қарамай "Манчестер Юнайтед"дагилар Руни барибир шартномани узайтиришига ишонишмоқда.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net