UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида  2 13:54ОАВ: Неймар "Барселона" билан 5 йиллик келишувга еришди  20 13:48Суперлига. 13-тур дисквалификациялари  3 13:30Сэр Алекс Фергюсонни хафа қилган 5 юлдуз  7 13:22Неймар "Барселона" ўйинчиларига: "Ҳавотир олманг, мен қайтаман"  14 13:01"Атлетико" агар Эрмосонинг трасфери амалга ошмаса, Блинд ёки Отамендини ижарага олмоқчи  0 12:38Суарес "Барселона"дан кетишини маълум қилди  13 12:17"Интер"нинг келаси мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  3 12:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 11:47"Галатасарой" Фалькаони сотиб олиши мумкин  1 11:20"Шанхай Шеньхуа" Эль Шааравига бир мавсум учун 12 миллион евро таклиф қилмоқда  4 10:55ЎФА раҳбарияти клублар бош мураббийлари, шунингдек, ҳудудий академиялар директорларининг мавжуд камчиликлар бўйича фикрларини тинглади  20 10:54"Реал" "Наполи" ярим ҳимоячисини сотиб олишни хоҳламоқда  1 10:45"Навбаҳор" бугун Журжевични таништиради  63 10:40Суперлига. 13-турнинг бошланиш вақтлари  19

МЮ футболчиси Бразилия футболи тарихида сўнгги 100 йилда биринчи Янгиликлар

МЮ футболчиси Бразилия футболи тарихида сўнгги 100 йилда биринчи

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андреас Перейра Бразилия терма жамоасининг АҚШ (8 сентябрь) ва Сальвадор (12 сентябрь)га қарши ўртоқлик ўйинларига чақирилди.

Бу ҳақда олдин хабар берган эдик.

22 ёшли Андреас охирги 100 йил ичида бошқа мамлакатда туғулиб Бразилия терма жамоасига чақирилган биринчи футболчига айланди.

Перейра Бельгиянинг Дюффел шаҳрида туғулган ва Бельгия U-15 ҳамда U-17 терма жамоаларида ўйнаган. Шундан сўнг Бразилиянинг 20 ва 23 ёшгача бўлган терма жамоаларига чақирилган.

Бельгияликлар бош мураббийи Роберто Мартинес футболчини асосий жамоага таклиф қилмоқчи эди. Лекин, ўйинчининг ўзи Бразилия терма жамоасида ўйнашга қарор қилди.



Бундан олдин фақат 3 нафар футболчи Бразилияда туғулмаган ҳолда шу мамлакат терма жамоасида тўп тепган.

1916 йилдан 1917 йилгача Сидней Паллен (Англия) ва Каземиро до Амарал (Португалия), 1918 йилда эса Франческо Полис (Италия) Бразилия терма жамоасига чақирилган.

Перейра МЮ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ижара асосида "Гранада" ва "Валенсия" жамоаларида ўйнашга улгурган.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг