

“Манчестер Юнайтед” АПЛ доирасида сўнгги 4 та ўйинда камида 3 та гол уриб ғалаба қозонди. АПЛ ташкил қилинган 1992 йилдан бери бундай натижани бирор-бир жамоа қайд эта олмаётган эди. Сўнгги бор Англия чемпионати доирасида бундай натижани “Ливерпуль” 1987 йил октябрида қайд этганди.
МЮнинг сўнгги 4 та ўйиндаги натижалари
- МЮ—“Шеффилд Юнайтед” 3:0
- “Брайтон”—МЮ 0:3
- МЮ—“Борнмут” 5:2
- “Астон Вилла”—МЮ 0:3



