МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган

Sherzod Nurmatov
4 сен 2025, 20:20
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, манкунианликлар 25 ёшли ярим ҳимоячи Конор Галлахерни ижарага олиш таклифини "Атлетико"га юборган.

Бироқ Мадрид клуби англияликни ижарага беришни истамаган. Бир ҳафта олдин "Кристал Пэлас" ҳам мадридликлардан худди шундай жавобни олган.

Конор Ла Лиганинг ўтган мавсумида 32 ўйинда 3 та гол уган ва 3 та голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano