UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Olamsport: Маҳмуд Мурадов 8 кг вазн ташлаши керак, қозоғистонлик мураббий ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида  0 09:41Андрей Канчельскис: “Алишер Усмонов билан танишман, лекин Наманганга келишимга унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ”  6 09:20"Леганес" янги бош мураббийни эълон қилди  0 09:02Мбаппе "Реал"да, Санчо МЮда...Мухлислар орзиқиб кутаётган трансферлар  9 08:35Александр Мостовой: "Кокоринга уч миллион евро тўлаш учун у камида Давид Вилья бўлиши керак"  5 08:15Англия Премьер-лигаси 2019/20. Энг чиройли финтлар  1 08:05Дониёр Нарзуллаев: "Металлург"нинг совринли ўринларга эга чиқиши сенсация ҳисобланмайди"   3 08:01Европа лигаси. «Манчестер Юнайтед» — ЛАСК учрашувида грециялик ҳакам ишлайди  4 07:41«Вииторул» бош мураббийи Георге Хаджи истеъфога чиқди  7 07:30"Барселона" "Ювентус"га рад жавобини берди  3 07:21"Интер" МЮ футболчисини 15 миллион еврога сотиб олади  4 07:05Санчес "Интер"га эркин агент сифатида ўтади  2 07:05Эски ва янги. Европа клубларининг формалари  14 06:00Қатар Юлдузлар лигаси. "Қатар СК" - "Умм Салал" 1:1  2 00:52Италия А серияси янги мавсуми бошланиш санаси маълум  3

Мутолаа учун. Месси "Барса"дан тўртинчи марта "кетяпти" Янгиликлар

Мутолаа учун. Месси "Барса"дан тўртинчи марта "кетяпти"

Якунда яна ҳаммаси ижобий тугаб, янги шартнома тузилади(ми)?

Испания матбуоти (ҳаммаcи Cadena SER радиосидан бошланган) муҳим инсайд хабарни тақдим этди:

Лео Месси "Барселона"ни 2021 йилда, шартнома муддати тугаши билан тарк этмоқчи.

Яқинда янги келишув бўйича музокаралар ҳеч бир муаммосиз давом этаётгани ҳақида янгиликлар пайдо бўлганди. Леонинг ўзи эса жамоага ёрдам бера олмаслигини ҳис қилганида, "Барселона"дан кетишини айтганди. Шу пайтгача нима ўзгарди? Иккита муҳим жиҳат:

1. Сўнгги натижалар ва муваффақиятсизликлардан Мессининг кўнгли қолди. "Барcа" ўзини йўқотиб қўйди ва "Реал" чемпион бўлиш арафасида. Олдинда ютиш қийин бўлган Чемпионлар Лигаси қолди, холос.

2. Каталонияликларнинг ечиниш хонасидаги "заҳарли" атмосфера ва Жосеп Бартомеунинг жамоа билан чиқишиб кета олмаётгани ҳақида аллақачон ҳамма билади. Аммо Месси учун асосий муаммо - бу норозилик ҳақида оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда тарқатилаётган хабарлар. Бундан ташқари, Леонинг фикрига кўра, "ечиниш хонаси" ва "жамоа" сўзлари ҳар доим унинг номи билан чамбарчас боғлаб келинади. Лео эса бундан норози. 

Аммо буларнинг барчаси ҳеч нарсани англатмаса-да, шуни тушуниш керакки, ОАВ Мессининг кетишига биринчи марта шама қилаётгани йўқ (фақат сўнгги икки йил тинч ўтди). Бунгача Лео доимий равишда "Барcа"ни "қўрқитган".

- Биринчи йирик можаро 2014 йилда – Жозеп Бартомеу ҳукмронлигининг дастлабки йилида юз берди. Топ-менежерлардан бири Хавьер Фаус Мессининг ёрқин мавсумидан кейин шартномани қайта имзолаш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётгани ва бу пул нуқтайи назаридан фойдали эмас деганди. 

Лео бундан ғазабланганди: "Фаус футболда ҳеч нарсани тушунмайди. У "Барселона"ни бизнес-лойиҳа сифатида бошқаришга ҳаракат қилмоқда, бироқ бу шунчаки бизнес эмас".

Матбуотда топ-клубларнинг қизиқишлари ҳақида миш-мишлар тарқалди – журналистлар Месси ПСЖ, "Челси", "Манчестер Сити" ва ҳатто "Реал"дан бошпана топишга тайёрлиги, "Барса" эса уни 250 миллион еврога сотмоқчилигини айтишди. Фаус узр сўради, Месси ҳеч қаёққа кетишни режалаштирмаганлиги ва 2014 йилги Жаҳон чемпионати олдидан янги шартнома имзоланганини айтди.

- 2015 йилнинг январь ойида Месси Луис Энрике билан жанжаллашиб қолди – "Барселона" бош мураббийи чемпионлик учун кураш авж паллага кирганда юлдузни захирада ушлаб турди. Жамоа етакчиси ва мураббий ҳатто гаплашмай қўйишди (буни кейинчалик Луис Энрикенинг ўзи тасдиқлаган). Инсайдерларнинг таъкидлашича, Лео шахсан Жозеп Бартомеунинг олдига бориб, "ё мен, ё Энрике" дея шарт қўйган. Ижтимоий тармоқларда аргентиналик "Челси" клуби ва унинг футболчилари саҳифисига обуна бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳаммаси тинчлик билан тугади: спорт директори Андони Субисаррета ишдан бўшатилиб, Месси таркибга қайтди, Энрике билан муносабатлар тикланди ва футболчи на "Челси", на "Манчестер Сити"га ўтмаётганлигини айтди.

"Мен ҳеч кимни ишдан бўшатишни сўрамадим. Ёлғонлардан чарчадим. Одамларга худди клубни мен бошқараётгандек туюлади, бироқ ундай эмас”.

Лео майдонга қайтгач, "Барселона" "Реал"га етиб олди, якунда эса чемпион бўлди.

- У 2016 ва 2017 йилларда кетма-кет судлар туфайли яна муаммога дуч келди. Испанияда футболчилар учун имиж ҳуқуқларига солиқ имтиёзлари бекор қилингандан сўнг, Лео қонун билан боғлиқ муаммоларга йўлиқди. Кейинчалик Месси мамлакатни тарк этишни хоҳлаётнини тан олди.

"Ўша пайтда, солиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли кетишни хоҳладим. Гап "Барса" ҳақида эмасди – мен умуман Испанияни тарк этмоқчи эдим.
Бу ерда менга нисбатан адолатсиз муносабатда бўлишаётганини ҳис қилдим ва қолишни истамадим. Бу мен ва оилам учун оғир давр эди. Одамлар ўша пайтда нималар бўлганини билишмайди. Менда бундай ҳолат биринчи марта кузатилгани боис қийин кечганди. Ҳайриятки, ўғлим ўша вақтда жуда кичик эди ва ҳеч нарсани тушунмасди. Қийин давр бўлган. Расмий таклифлар йўқ эди, мен ҳар доим "Барселона"да ўйнашни хоҳлаганман", - дейди Месси. 

"Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлари ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Мессининг кетиб қолишидан ҳатто Хавьер Тебас хавотирда эди – Ла Лига президенти Лео Криштиану Роналдудан фарқли ўлароқ, Испания футболига жуда катта таъсир ўтказганини таъкидлаб келади.

- 2016 йининг сентябрь ойида Месси "Ньюэллс Олд Бойз" га қайтиш мавзусини кўтарган, октябрь ойида яна "Манчестер Сити"нинг қизиқиши ҳақида гапира бошлашди ва бу ҳақда футбол оламида машҳур бўлган, обрўли нашр Mundo Deportivo хабар берди. Гвардиола ва "Сити" бош директори Ферран Сориано ушбу трансферни расмий равишда ОАВда рад этишди, бироқ Пеп эҳтиёткорлик билан агар Лео Каталонияни тарк этишга қарор қилса, "шаҳарликлар"нинг эшиклари у учун ҳар доим очиқ бўлишини айтди.

4 ойдан кейин Месси "Барселона" билан янги шартнома имзолади (ҳозирча охиргиси). Шартнома 2021 йил ёзигача амал қилади.

Fox Sports: Месси 1 йилдан кейин "Манчестер Сити"га ўтади

Cadena SER: Месси "Барселона" билан тузилган шартнома муддати тугаса, жамоадан кетади

Eurosport: Месси "Барселона"дан кетадими?

The Sun: Лионель Месси 2021 йилда "Барселона"дан кетади


Ана шунақа гаплар. Сиз нима деб ўйлайсиз? Месси қоладими ёки кетадими? 


Шерзод Нурматов тайёрлади.  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+7   
04 июл 13:45:47
Half-blood Prince N1
Месси коса хам кетса хам енди у бари бир мессилигича колади тарихга кириб булди ! Ха кейин роналдуни бази бир мухлислари мессини тан олийлар у футбол дахоларидан бири ! Мессини мухлислари сизлар хам тан олишилар керак роналду айнан уша дахоларидан бири ! Мессичиларни бази гапи вапше йокмиди гей ? пеналду ? яна алламбало гаплар хе угил бола курганингни гапир гейлигини уз кузинг билан курган бусенг гапир ! Мен куп кузатаман роналдуни бир иккита мухлисларидан ташкари купчилиги огзига кеганини гапирмиди аммо мессичилар вапше кутириб кетишади кейин ижтимоий тармокда сукиб йозиш узини курсатиш жа урф болдида да еркак бусанг бир бирин билан куришволларинг булди холаганларини йозмасдан бу сайтга узини хакикий мусулмондек тутадиганлар хам киради уларга сукиниш бунака гапларни укиш йокмиди куз еса карайди ва Аллох номини йозса кегин бошланади бутга кушма муллалик килма ва хаказолар так что сал узларингдан бошкани хам уйлейлар !
+4   
04 июл 14:03:21
Qwerety
Кетмиди хави колдиради
+2   
04 июл 17:12:43
Iskandar Davronov
Barselonani muamosi Messida emas tizim chalkashib ketgan
+2   
04 июл 14:35:12
Rinatbek JR Bayern
Half-blood Prince N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Месси коса хам кетса хам енди у бари бир мессилигича колади тарихга кириб булди ! Ха кейин роналдуни бази бир мухлислари мессини тан олийлар у футбол дахоларидан бири ! Мессини мухлислари сизлар хам тан олишилар керак роналду айнан уша дахоларидан бири ! Мессичиларни бази гапи вапше йокмиди гей ? пеналду ? яна алламбало гаплар хе угил бола курганингни гапир гейлигини уз кузинг билан курган бусенг гапир ! Мен куп кузатаман роналдуни бир иккита мухлисларидан ташкари купчилиги огзига кеганини гапирмиди аммо мессичилар вапше кутириб кетишади кейин ижтимоий тармокда сукиб йозиш узини курсатиш жа урф болдида да еркак бусанг бир бирин билан куришволларинг булди холаганларини йозмасдан бу сайтга узини хакикий мусулмондек тутадиганлар хам киради уларга сукиниш бунака гапларни укиш йокмиди куз еса карайди ва Аллох номини йозса кегин бошланади бутга кушма муллалик килма ва хаказолар так что сал узларингдан бошкани хам уйлейлар !
Zor Gaprsz oma lekn gap yoq Sir bumasa qaysi vlub fanatisz szga ++++
+1   
04 июл 15:40:56
Rinatbek JR Bayern
Half-blood Prince N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Арсенални аммо хозир фарки йок хамма уйинни мухлисиман аник ажратиш комаган лекин аввалдан роналдуни уйинини кузатиш йокади ва уни мессидан узим учун устун куяман !
ha menham ustun qoyaman
+1   
04 июл 14:55:48
Half-blood Prince N1
Rinatbek JR Bayern фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zor Gaprsz oma lekn gap yoq Sir bumasa qaysi vlub fanatisz szga ++++
Арсенални аммо хозир фарки йок хамма уйинни мухлисиман аник ажратиш комаган лекин аввалдан роналдуни уйинини кузатиш йокади ва уни мессидан узим учун устун куяман !
+1   
04 июл 14:35:30
Rinatbek JR Bayern
Half-blood Prince N1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Месси коса хам кетса хам енди у бари бир мессилигича колади тарихга кириб булди ! Ха кейин роналдуни бази бир мухлислари мессини тан олийлар у футбол дахоларидан бири ! Мессини мухлислари сизлар хам тан олишилар керак роналду айнан уша дахоларидан бири ! Мессичиларни бази гапи вапше йокмиди гей ? пеналду ? яна алламбало гаплар хе угил бола курганингни гапир гейлигини уз кузинг билан курган бусенг гапир ! Мен куп кузатаман роналдуни бир иккита мухлисларидан ташкари купчилиги огзига кеганини гапирмиди аммо мессичилар вапше кутириб кетишади кейин ижтимоий тармокда сукиб йозиш узини курсатиш жа урф болдида да еркак бусанг бир бирин билан куришволларинг булди холаганларини йозмасдан бу сайтга узини хакикий мусулмондек тутадиганлар хам киради уларга сукиниш бунака гапларни укиш йокмиди куз еса карайди ва Аллох номини йозса кегин бошланади бутга кушма муллалик килма ва хаказолар так что сал узларингдан бошкани хам уйлейлар !
Zor Gaprsz oma lekn gap yoq Sir bumasa qaysi vlub fanatisz szga ++++
+1   
04 июл 14:05:23
Nabijon Murotov
Messi 2 marta sborniydan, 4 marta Barsadan ketibdi znachit!
+1   
04 июл 13:49:30
J.Canselo
Narxini oshirish maqsadi. O'rtacha 1 yarim yilda bir BUTUN umrlik shartnoma tuzadi. Har Safar shunday qiladi.
+1   
04 июл 13:37:55
FC BARSELONA
Hali Barsadan ketaman degancha ko'p marta ketadi
   
05 июл 06:13:15
Behzod Avazov
Messi qayerga ham ketdi o'zi ham biladi boshqa klubda bunday darajada o'ynay olmasligini har doimgi gapi ku Messini
   
04 июл 16:44:32
bekxem_23
Messini bu qiliĝi huddi 1 2 yoshli bola kaka qipqõyganda ishtonimi alishtirgin dp ĝinĝillashiga õxshidi))
   
04 июл 14:25:06
Shaffoflik
Keyrushga oʻxshiydi ayyor tulki
   
04 июл 13:38:02
Ўзбеклигим фахрим
Ёш кетаман қари ўламан дейди деган гап хмлқимизда
-2   
04 июл 13:38:47
Isparta
Jonga tegdi wunaqa habarlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг