UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  0 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  1 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  48 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  16 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  7

Мустафо Байрамов: “Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди” Янгиликлар

Мустафо Байрамов: “Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди”

“Навбаҳор” бош мураббийи Мустафо Байрамов ҳам учрашувдан олган таассуротлари билан қисқача тарзда ўртоқлашди.
«Қўқондаги мағлубиятдан кейин “Металлург”дан уч очкони олмасак бўлмасди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимиз бугун яхши ўйин кўрсатишди. Гол уриш учун рақиб дарвозаси олдида қатор имкониятлар юзага келди. Лекин, барча вазиятларни голга айлантиришни имкони бўлмади. Боз устига етакчи ўйинчиларимизнинг бир гуруҳи турли сабабларга кўра майдонга туша олишмади. Шунга қарамай, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда бир гапни айтиб ўтишни истардим. Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди. Жамоа ютган пайтда бизни мақташади. Аксинча омадимиз чопмай имкониятни бой берган пайтларимизда далда бўлишни ўрнига оёғимизга болта уришга ҳаракат қилишади. Аслини олганда ашаддий ишқибоз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз жамоасига содиқ қолмоғи керак. Ана шундай мухлислардан “Навбаҳор”ни қийин кунларда ҳам қўллаб қувватлашларини тилаб қолардим. Ана ўшанда “Навбаҳор” аввалги мавқеини тиклаб олади деган умиддаман», - дейди Мустафо Байрамов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика