UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Уругвай термаси ҳомийсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14

Мурод Исмоилов: “Яқин кунлар ичида “Нефтчи”нинг кейинги тақдирига ойдинлик киритилади” Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Яқин кунлар ичида “Нефтчи”нинг кейинги тақдирига ойдинлик киритилади”

Ўтган мавсум омадсизларидан бири бўлган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ҳақида сўнгги пайтларда ижобий фикрлардан кўра, салбий фикрлар авж ола бошлади.

Албатта ўзининг шонли тарихига эга бўлган клубнинг бу йилги Про-лигада ҳам иштирок этиши сўроқ остида тургани бунга асос бўла олади.

Айтишларича фарғоналиклар бугундан ўз қароргоҳида йиғилган ва янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Клубдаги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида жамоа мураббийи Мурод Исмоилов билан боғландик.

- Очиғи, ҳозир аниқ бир нима дейишга ҳайронман. Клубда мавҳумлик юзага келган. Эшитишимча, бунгача клуб раиси сифатида ишлаб келган Тоҳир Кападзе яқинда яна Фарғона вилояти футбол федерациясига биринчи вице-президент лавозимига қайтган. Шу боис айни дамда “Нефтчи” клуби раиси ёки бирор бир раҳбарияти янгитдан тайинланишини кутяпмиз – дея гап бошлади Мурод Музаффарович.

- Клубнинг янги раҳбари тайинланса, кўп нарсага ойдинлик киритилади. Бугундан ўз қароргоҳимизда бир маҳал машғулот ўтказган холда, мавсумга тайёргарлик ишларини кўриб бормоқдамиз. Таркибда асосан маҳаллий ёшлар. Шунингдек ўтган мавсум “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган айрим етакчи ўйинчилар ҳам бор. Булар – Шерзод Ҳакимов, Дилёрбек Эрматов, Мўйдин Мамазулумов ҳамда Мансур Саидов каби тажрибали футболчилардир. Ушбу футболчилар клубни ўтган мавсум бўйича ҳисоб-китоб қилишларини кутишмоқда.

- Машғулотларни камина билан биргаликда мураббийлардан Сергей Лебедев, Баҳром Ҳайдаров ва дарвозабонлар мураббийи Баҳодир Шамшиддинов ўтказмоқда.  

- Клубнинг кейинги тақдири катта эхтимол билан 5-10 кун ичида аниқ бўлади. Бир қатор футболчиларимиз бошқа клубларга ўтишни афзал билмоқда. Яна айримлари клубдаги вазиятни аниқ бўлишини кутмоқда. Умид қиламизки, яқин орада раҳбарият барчасига ойдинлик киритиб беради – дейди Исмоилов.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика