UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  0 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  7 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  4 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0

Мурод Исмоилов: "Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун имкониятимиз ошди" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун имкониятимиз ошди"

Бугун бўлиб ўтган "Локомотив" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Бугунги ўйин кутилганидек шиддатли бўлди. Икки кучли жамоа бир-бирига рўбару бўлди. Биринчи бўлимда чиройли ўйин кўрсатиб гол урдик ва иккинчи бўлимда ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда қарши ҳужумга таяндик. Йигитиларга раҳмат айтаман. Мухлисларни хурсанд қилдик", - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

- "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг психологик ғалаба руҳи кўтарилмоқдами?

- Бу нарсани кўп нарсалар билан боғлашимиз мумкин. Мен шунга ишондимки бугун жамоамизда катта руҳни кўрдим. Озгина қийинчиликларимиз бор эди ва у масалалар ечилди. Машғулотларда мана шулар тушунтирилди. Мана шундай жамоам борлигидан фахрланаман.

- Жамоанинг бир текис ўйин намойиш эта олмаётгандек. ОЧЛга умид пайдо бўлдими? Шундай ният борми?

- Ўз-ўзидан йигитлар кўзида Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасига умид пайдо бўлди. Улар ёш ва кўзи ёниб турибди. Шуни йигитларга сингдирамиз. Охиригача курашишга мажбурмиз. “Насаф” билан ўйингача элликка-эллик бўлса энди имкониятимиз жуда ошди. Энди қисқа таътил бўлади. Самарқанддаги ўйинга яхши руҳ билан бормоқчимиз.

- Акбар Исматуллаевни соғлиғи борасида қандай фикрдасиз?

- Ҳали аниқ қарор чиқмаган ва жароҳати яна қайталаган кўринади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика