Мунир келаси мавсум "Барселона"га қайтадими?

Aslanov Jasurbek
28 май 2018
"Барселона" форварди Мунир Эл-Хаддади сўнгги мавсумни "Алавес" сафида ижарада ўтказди.

Мунир навбатдаги футбол йилини "Алавес"да ўтказмайди, чунки клуб ҳужумчини ўзида олиб қолишни истамади. "Барселона" Эл-Хаддадини қимматроққа сотиш учун у билан шартномани янгилайди. Мунирнинг Каталония клуби билан келишуви 2019 йилнинг 30 июнида якунига етади. Битимдаги товон пули 60 млн. евро.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Mundo Deportivo