

“Хаддерсфилд”га қарши баҳс Салоҳ учун “Ливерпуль” либосидаги 100-ўйин бўлди. Муҳаммад “қизиллар” сафида 100 та ўйинда 69 та гол урди. Натижада у клуб тарихига кирди. Ҳеч бир футболчи ўзининг дастлабки 100 та ўйинида Салоҳчалик кўп гол урмаганди. Салоҳ бу борада 68 тадан гол урган Рожер Ҳант ҳамда Сем Рейбоулдни ортда қолдирди.



