

Мамазулумовнинг хабар беришича, “Навбаҳор” у билан расман шартнома имзолаган. Айтиш керакки, Мўйдин учун ушбу клуб бегона эмас. Сабаби ўтган йили биринчи даврада 32 ёшли ҳужумчи наманганликлар шарафини ҳимоя қилиб, кейинчалик “темирйўлчилар” сафига бориб қўшилганди. Жорий мавсумни ҳам футболчи “Навбаҳор”да бошлашга қарор қилган.



