Моуринью Хави ишонмаётган "Барселона" ўйинчисини нишонга олди
15 дек 2021 13:14
Янгиликлар
Моуринью Хави ишонмаётган "Барселона" ўйинчисини нишонга олди
"Барселона" ҳимоячиси Сержино Дест фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Америкалик легионер билан шартнома имзолашга "Рома" қизиқмоқда. Римликлар устози Жозе Моуриньюнинг шахсан ўзи 21 ёшли футболчининг трансферини талаб қилмоқда.
"Кўк-анорранглилар" Дестни январдаги трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр бўлган ўйинчилар рўйхатига қўшишди. Хави уни ўз жамоасида кўрмоқчи эмас.
Дест "Барселона"га ўтган йили келган ва 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Сержино жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар