

Хабар қилинишича, Жозе Моуринью клуб раҳбариятидан футбол майдони устида машғулотлар жараёнини тасвирга оладиган дрон сотиб олишни сўраган. Бу ўйинчиларнинг ҳаракатларини яхшироқ кузатиш имконини беради. Шунингдек, "бўрилар" ўқув базасининг деворларидан бирида дрон томонидан ёзиб олинган тасвирни кузатиш учун катта экран ўрнатилади.
Моуринью шу тарзда ўйинчиларнинг хатоларини тез ва самарали бартараф этиб, майдонда юз бериши мумкин бўлган турли вазиятларда энг яхши ечимни топа олишига ишонади.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" А Серияда янги мавсумни "Фиорентина"га қарши ўйин билан бошлайди.



