Моуринью: “Бизни жуда оғир ҳафта кутмоқда”

Eldor Akmurzayev
15 фев 2020, 20:15
“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью АПЛнинг 26-тури доирасида “Астон Вилла”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бизни жуда оғир ҳафта кутиб турибди. “Астон Вилла” билан якшанба, “Лейпциг” – чоршанба, “Челси”га қарши баҳс эса шанбага белгиланган. Бироқ, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз, биринчи беллашув эса осон ўтмайди. “Астон Вилла” – Премьер Лигада қолиш учун кураш олиб борадиган яхши жамоа. Шунингдек, Англия Лига Кубоги финалига чиққандан кейин уларда ўзига бўлган ишонч янада ортган. Қийин баҳс бўлади. “Лейпциг”га қарши ўтадиган учрашувни унутиб, бор имкониятимиздан фойдаланишимиз зарур ҳисобланади”, – дейди Жозе.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›