Москванинг "Локомотив"и янги бош мураббийни маълум қилди

Mirjalol Normatov
10 окт 2021, 15:30
Москванинг "Локомотив"и матбуот хизмати жамоанинг янги бош мураббийини маълум қилди.

Унга кўра, 52 ёшли Маркус Гисдоль жамоани бошқаради ва бунда у Марко Николичнинг ўрнини эгаллайди. Ҳозирча Гисдоль ва "Локомотив" ўртасидаги келишув қандай бўлгани аниқ эмас.

Гисдоль бунга қадар "Хоффенхайм", "Шальке" ва "Гамбург" каби клубларда ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fclm.ru