

Мадридликлар сафида Луис Суарес майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Уругвайлик ҳужумчи ЕЧЛ сафар ўйини доирасида яна гол ура олмади ва ўзининг “қуруқ” cериясини давом эттирди. Луис ЕЧЛ доирасида кетма-кет 23 та сафар ўйинида гол ура олмади. Бу вақт ҳисобида 34 соат 20 дақиқани ташкил этмоқда. У сўнгги бор “Барселона” сафида 2015 йил ЕЧЛ сафар ўйинида гол урган.



