UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  2 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  3 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  16 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  62 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни Янгиликлар

Мората Роналдуни тўртлик финалисиз қолдирди, Митрович сербларни A Лигага олиб чиқди ва Холандга етиб олди. Миллатлар лигаси якуни

Миллатлар лигаси якунланди — олдинда тўртлик финали.

Куннинг бош воқеалари ва якуний жадваллар.


Португалияликлар ўйиннинг сўнггида тўртлик финалини бой беришди — Мората Испанияни қутқарди


Испанлар асосий ўйинда Португалияни мағлуб этишди ва тўртлик финалига чиқишди. Карвахаль 88-дақиқада қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди: Нико Уильямс Моратага тўпни қолдирди ва "Атлетико" ҳужумчиси совуққонлик билан тўпни дарвоза тўрига жойлади. Шундай қилиб португалияликлар тўртлик финалисиз қолишди — уларга маъқул бўлган 0:0 ҳисобини ушлай олишмади.


ВИДЕО  Миллатлар лигаси. Португалия – Испания 0:1



Интрига гуруҳнинг қуйи қисмида авж олди. Швейцария чехларни (2:1) мағлубиятга учратди ва юқори дивизионга чиқди. Фройлер ва Эмболо икки дақиқа ичида гол уришди, рақиб эса Патрик Шикнинг голи билан жавоб берди. Чехия фақатгина сўнгги турдаги ғалаба эвазига учинчи ўринни олиши мумкин эди — бу эса рўй бермади, шу сабаб қуйига тушиб кетишди.


Сербия A Лигага чиқади — Митровичга раҳмат. Шведлар эса учинчи дивизионга равона бўлишди


Серблар A Лигага чиқишмоқда. Норвегия ҳал қилувчи ўйин (жамоаларда 10тадан очко бор эди)да Александр Митрович ва Душан Влаховичнинг голи эвазига Сербияга мағлуб бўлди. Митрович сўнгги икки ўйинда 4та гол урди. Серблар ҳатто Холандни ҳам тўхтатишди: у ўйинда иккита аниқ зарба ва еттита аниқ пас ижро этди (деярли ярми рақибга). Ушбу ўйинда Миллатлар лигасининг иккита асосий тўпурари учрашди: Холанд ва Митрович гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп гол уришди (6тадан тўп).



Шведлар узоқ вақт давомида Словенияни мағлуб этишга ҳаракат қилишди (тўпга эгалик қилиш — 70%га 30%), аммо барибир ғалаба қозона олишмади. Ўйинда фақат "РБ" йигитлари гол уришди: дастлаб 19 ёшли ҳужумчи Беньямин Шешко ("Зальцбург"нинг янги истеъдоди), сўнгра "Лейпциг"нинг тажрибали хавбеки Эмиль Форсберг ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Словенлар якунда сабр қилишди ва барибир B Лигада қолишди, Швеция эса учинчи дивизионга тушиб кетди.


Украинлар A Лигага чиқишмади. Арманлар 0:2дан қайтишди, аммо барибир мағлуб бўлишди


Шотландия биринчи ўринни сақлаб қолди: иккинчи ўринни эгаллаган украиналиклар (0:0)дан тўп ўтказишмади.



C Лигага сўнгги турда ҳақиқий триллерни совға қилган арманлар боради. Ирландия билан ўйинда икки дақиқа ичида ҳисобни 0:2дан 2:2га ўзгартиришди.


Арманистонликлар ғалабага умид қилишаётганди (ва гуруҳда учинчи ўринга), аммо якунда барчаси барбод бўлди. Улар 89-дақиқадан сўнг пенальти ва иккита четлатиш олишди — "Престон" ўйинчиси Робби Брэйди эса ирландларга 3 очко тақдим этди. Арманлар 5та кетма-кет ўйинда 3:17 тўплар нисбати билан ютқазган ҳолда, пастга тушиб кетишди.


Россия "ҳайдаб юборилган" гуруҳда қандай ўйинлар бўлиб ўтди


Бу гуруҳда барча биттадан кам ўйин ўтказди ва йўлланма муддатидан олдин Исроилга кетди. Сўнгги турда деярли ҳеч нарса ҳал этилмади, аммо ўйин барибир чиройли ўтди. Исландия 96-дақиқада иккинчи ўринга кўтарилди — улар албанлар (1:1) билан дуранг ўйнашди, гарчи улар 10-дақиқада Арон Гуннарссоннинг четлатишидан сўнг бир киши кам қолишган бўлса ҳам. Россия эса C Лигага йўл олади.



Гуруҳ босқичи якуни


Мана барча гуруҳ ва дивизионларнинг жадваллари. Асосий натижа: Миллатлар лигаси плей-оффида Испания, Италия, Нидерландия ва Хорватия ўйнайди. Ушбу термалардан бири мини-мусобақанинг мезббонига айланади.


Ярим финаллар 14 ва 15 июнда, финал ва учинчи ўрин учун баҳс эса 18 июнда ўтказилади.



Миллатлар лигаси қандай қилиб Евро-2024 йил саралашига таъсир кўрсатади?


Уч терма жамоа Миллатлар лигаси орқали Евро-2024га чиқади. Улар 2024 йилнинг мартида бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси-2022/23нинг ўтиш ўйинлар орқали аниқланади.


Ўтиш ўйинларида жами 12та жамоа қатнашади — A, B ва C лигалар ғолиблари. Агар улардан қайсидири асосий саралаш билан Евро-2024га чиқса, уларни ўша гуруҳларнинг кейинги жамоалари алмаштиради.


Агар қайсидир гуруҳда асосий саралаш орқали Еврога чиқа олмаган жамоалар кам бўлса, D лигадан жамоалар олиниши мумкин.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика