Мората А Сериядаги энг яхши натижасини қайд этмоқда

Mirjalol Normatov
7 мар 2021, 12:30
"Ювентус" форварди Альваро Мората А Серия доирасида "Лацио"га қарши ўйинда самарадорлик қайд этди.

Испаниялик форвард баҳсда икки бора гол уриб, ассистни ҳисобига ёздириб қўйди. Шу орқали у А Серияда ушбу мавсумда гол+пас тизимида 15 (7+8) очко тўплади.

Бу эса унинг лигадаги энг яхши натижасини қайд этди. Бунга қадар у 2014/15 ва 2015/16 йилги мавсумларда ҳам Италия чемпионатида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›