UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

МОҚ Президенти Қорақалпоғистондаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини бориб кўрди Янгиликлар

МОҚ Президенти Қорақалпоғистондаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини бориб кўрди

Бугун Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация спорт фестивалида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида маълум қилгандик.

МОҚ раҳбари ушбу ташриф доирасида Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини ҳам бориб кўрди ва у ердаги шароитларни кўздан кечирди.

Ёдингизда бўлса, юртбошимиз ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари  ушбу мактабга ташриф буюриб, у ердаги фаолият билан яқиндан танишганди. Айнан шу ердаги учрашув давомида давлатимиз раҳбари оғир атлетикачимиз Рустам Джангабаев, қиличбоз қизимиз Зайнаб Дайибековаларга совғаларни тақдим қилганди. Бугун эса Умид Аҳмаджонов мактабдаги шароитларни кўздан кечирди, ушбу маскан раҳбарлари билан суҳбатда бўлди.

Сир эмаски, Қорақалпоғистон Республикаси ўзбек спорти учун кўплаб иқтидорли спортчиларни тарбиялаб берган. Бу мактаб ҳам келажакда ушбу анъанани давом эттириб, янги номларни кашф этишга ўз ҳиссасини қўшиши лозим, деган фикрни илгари сурди МОҚ раҳбари. Умид Аҳмаджонов бу йўлда Миллий олимпия қўмитаси томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилишини, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика