

"Элдор билан 2017 йилда ҳамкорлик қилишни бошлагандик ва ўшанда бу йигит Европа учун эканлигини билгандик. Унинг кучли сифатлари кўриниб турганди. У бизга вазифа қўйди - Европага йўл олиш. Ушбу режани икки қисмга бўлишга қарор қилдик: дастлаб Россияда ўзини кўрсатиш, кейин Европага йўл олиш. Унда ҳаммаси ўхшади.
Яна бир нарса: Осиёдаги гап-сўзларга қарамай Элдор Европани танлади. Осиёда у жуда яхши мақомга эга, уни исталган вақтда Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клублар олиши мумкин. Аммо йигитча йиллар давомида Европага йўл олишга ҳаракат қилди ва бу амалга ошди", - дейди Мўминов.
(Шомуродовдан чапда Қаҳҳор Мўминов)



