Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025, 22:54
"Андижон" ҳамда "Аркадағ" ўртасидаги ОЧЛ-2нинг 5-тур учрашувидан (1:1) сўнг мезбонлар вакили Моҳирбек Комилов интервью берди.

Ўйин ҳақида: "Суперлига ва Чемпионлар лигаси ўртасида фарқ катта эмас. Баҳс қийин ўтди, вазиятлардан фойдалана олмадик".

- Майдон ҳолати ўйинга таъсир қилдими?

- Майдон ҳолати яхши, шунчаки тўп киришни хоҳламади.

- Бугун мухлислар ҳар доимгидан ҳам кўпроқ келишди...

- Ҳа, уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдик. Ғалабага яқин эдик, аммо бироз омад етишмади.

- Максим Шацких кетганидан сўнг "Андижон"даги ички вазият қандай?

- Яхши, Акмал Шораҳмедов (вақтинчалик бош мураббий) футболчиларни тушунади, ўзи ҳам футбол ўйнаган. Суперлига охирги турида "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, Қатарга яхши кайфиятда борамиз деб умид қиламан.

- "Андижон" 5та ўйинда 5та дуранг қайд этди...

- Ҳали имкониятимиз бор. Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›