Модрич: “Мексикаликларга кейинги босқичда омад тилайман, улар ғалабага ҳақли эдилар”

Tolibjon Qosimov
24 июн 2014, 18:23
Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич, мексикаликларга қарши учрашувда мағлубиятдан ҳафалигини билдирди.
“Биз кейинги босқичга чиқмоқчи эдик, аммо натижадан ҳафаман. Мексикаликларга кейинги босқичда омад тилайман. Биз 65 дақиқагача ёмон ўйнамадик, лекин ўша дақиқада гол ўтказиб юбордик. Бундан кейин майдонда фақат бир жамоа яхши ҳаракат қилди ва улар ғалабага ҳақли эдилар” – дейди Модрич.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com