UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Реал" класико олдидан Почеттино билан алоқага чиққан  1 18:23"Қизилқум" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:09"Саутгемптон" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  2 18:08"Ювентус" Салаҳни харид қилиш учун Дибалани "Реал"га сотишга тайёр  2 18:05"Энергетик-БГУ" - "Шахтёр" (матнли трансляция)  9 17:59ПРО лига. "Турон" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:54Жалолиддинов захирада қолган учрашувда «Тамбов» «Урал» билан дуранг ўйнади  8 17:48Кавани "Манчестер Юнайтед"даги дебюти ҳақида: "Ҳали ҳаммаси олдинда"  0 17:25"Манчестер Юнайтед" 1972/73 йилги антирекордини такрорлади  1 17:22Coca Cola Суперлига. 20-тур рамзий терма жамоаси  4 17:03Де Хеа: "Манчестер Юнайтед" кўпроғига лойиқ. Дарвозабон "Челси"ни қутқарди"  5 16:45Невилл: "Ван де Бек ҳам"Манчестер Юнайтед"да нима қиляпман" деб ўйлаётган бўлса керак"  8 16:16"Ал Ҳилол" "Атлетико" собиқ ўйинчисини 7 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди  3 16:07Coca Cola Суперлигаси. 21-тур ҳакамлари маълум  3 15:57Европа қишки вақтга ўтди. Энди футбол ўйинлари бир соат кеч бошланади  4

Миржалол Қосимов: "Замонавий футболни туриб ўйнаб бўлмайди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Замонавий футболни туриб ўйнаб бўлмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




"Турнир жадвалининг юқори поғоналарини эгаллаб турган икки жамоа тўқнашди. Қолаверса "Пахтакор" яхши шаклланган жамоа. Икки, уч йилдан бери деярли бир хил таркиб билан ҳаракат қилиб келмоқда. Таркибида кучли ижрочилар бор. Менимча ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Қисқа вақт ичида дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ. Қўшиб берилган дақиқаларда яна гол ўтказиб, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Ҳақиқатдан ҳам чиройли ўйин бўлди. Айрим жароҳат олган футболчиларимиз ҳам борларини беришди. Сўнги 15 дақиқаликни ҳисобга олмаганда дуранг адолатли.

Футбол югуришдан иборат. Ҳозирги замонавий футболда туриб футбол ўйнаб бўлмайди. Бугунги кунда футболда биринчи ўринда турадиган нарса бу югуриш. Техника, фикрлаш ва бошқа нарсалар иккинчи, учинчи даражада. Ҳақиқтатдан ҳам ротатция ҳар бир ўйинда амалга оширмоқдамиз. Элгужа Григалашвили, Дилшод Жўраев жароҳат сабаб ёрдам бера олишмади. Сайдуллога рақобат сифатида Мурод Тошматовни ҳам ўйнатяпман. Бу биринчи маротаба эмас. Жамоада дарвозабонлардан ташқари яна 20та футболчи бор. Мавсум ҳали узоқ. Шунинг учун майдонга чиққан ҳар бир футболчи ўзини ҳиссасини қўшиши керак.



Хожимат Эркинов бизга "Пахтакор"дан ижара асосида ўтган. Бугун ўз жамоасига қарши тўп тепди. Ёш бўлишига қарамасдан иқтидорли ва маҳоратли футболчи. Элгужани ўрнига бошланғич таркибдан жой олди. Ўзидан ёмон таассурот қолдирмаяпти. Биринчи турда ҳам, "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб кучайтирди. Ўсишдан тўхтаб қолиши керак эмас. Келажаги бор.

Биринчи голни ўтказиб юборганидан кейин футболчилар ўзига келгунича иккинчи голни ўтказиб бордик. Бу борада кўрсатмалар бердим. Дарвозамизга ёпишмасликка, иложи борича тўпни узоқроқда ушлашга ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиргандим. Ҳисобни ушлаб қолишни ўйладик. Истаймизми йўқми бунда хатолар келиб чиқади. "Пахтакор"ни "Сурхон" билан ўйинини кўриб ўрганиб чиққанимизда ҳам бир дақиқа ичида иккита гол уришганини кўргандик. Бу ҳам футболнинг бир қисми",- дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика