UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11Суперлига. "Бунёдкор" - "Навбаҳор". Асосий таркиблар маълум  18 18:47"Боруссия" Иконнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  2 18:43Ҳусниддин Алиқулов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди  29 18:35Суперлига. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:3 (матнли трансляция)  56 18:29"Кичкина камера". "Андижон" яна ютқазди, бу сафар "Локомотив"га  0 18:24Суарес: "Атлетико" бунчалик азобланади деб ўйламагандим"  5 18:17"Андижон" - "Локомотив" учрашувидан галерея  3 18:01Дунёнинг энг қиммат ҳужумкор ярим ҳимоячилари  6 17:55"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувида жорий мавсумдаги энг тезкор гол урилди  6 17:38Маунт - "Челси"да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси  5 17:16"Арсенал" Гендузига ишонч билдирмаяпти  0 16:52Аллегри - "Реал" учун бош мақсад, Рауль - захира  9 16:28Бу қизиқ! Хитой футболида ажабланарли воқеа  28 16:28Педри муддатидан олдин таътилга йўл олди  1 16:04Малиновскийга "Челси" қизиқмоқда  6

Миржалол Қосимов: "Рўзиқул Бердиев мени футбол ўйнашга чақирмагани учун жароҳат олди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Рўзиқул Бердиев мени футбол ўйнашга чақирмагани учун жароҳат олди"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Насаф" майдонига сафар уюштирди.





Муросасиз кечган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ўзбек халқини яқинлашаётган наврўз байрами билан ўзимни ва жамоам номидан табриклайман. Бугун ҳақиқатдан ҳам майдонда бир-бирига мос жамоа ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда "Насаф" яхши тўп тепди. Голдан ташқари яна хавфли вазиятлар яратди. Иккинчи бўлимда ўйин ташаббусини қўлимизга олдик. Менимча, биз учрашувнинг навбатдаги қисмида рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик. Натижада гол уриб ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқа олдик. Умуман олганда дурангга мос ўйин бўлди. Фурсатдан фойдаланиб Рўзиқул Бердиевга соғлик тилайман. Мени футбол ўйнашга чақирмагани учун жароҳат олди (ҳазил маъносида). Гарчи жамоани бир нечта футболчи тарк этган бўлсада, захирадаги ёшлар ҳисобига кетганларнинг ўрнини тўлдира олди",- дея гап бошлади Миржалол Қосимов.

- Жорий мавсумда фаворит сифатида кимни кўрсата оласиз?

- Ўзбекларда: "Жўжани кузда санаймиз" деган ажойиб гап бор. Олдиндан гапиришни истамайман. Бу - футбол, унда ким омадли бўлса, ўша ғалаба қозонади. Мавсум давомида жароҳатлар ва бошқа йўқотишлар юз беради. 5-6та жамоа чемпионлик учун курашса керак.

- Жамоадаги легионерлардан қай даражада кўнглингиз тўляпти?

- Мураббийнинг кўнгли ҳеч қачон тўлмайди. Кўнгли тўлган куни футболни тугатиши керак. Чунки ўсишдан тўхтайди.

- Ҳозирги таркиб билан АГМКнинг халқаро майдондаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Саволингизни тушундим. Бизни апрель ойида "Ал Гарафа" билан ўйин кутмоқда. Мақсадимиз ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиш. Чемпионат ўйинлари орқали тайёргарлик кўрамиз. Қолаверса бизда мавсум энди бошланди. Барчаси ўша куни майдонда ҳал бўлади. Ҳозирги қўл остимдаги шогирдларимга ишонаман. Таркибга бошқа футболчи жалб қила олмаймиз.

- Трансфер ойнаси кеча ёпилди. Сизнинг режангизда бўлган, лекин жамоага олиб кела олмаган футболчи бўлдими?

- Бусиз иложи йўқ. Хабарингиз бор, жамоамизни қишда тўққиз нафар футболчи тарк этди. Умумий олиб қаралганда таркибнинг 50-60 фоиз қисми ўзгарди. Кетганларнинг ўрнини имкон қадар тўлдиришга ҳаракат қилдик. Режамизда футболчилар бор эди. Аммо улар сир бўла қолсин.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

+5   
14 мар 22:30:31
Karshi Nasaf Shokir aka
Рузикул Бердиев билан Миржалол Косимовни Анави Вадимдан анча кучли
+3   
14 мар 22:44:26
Sher barselona
Endi toxtamash kere TURONDI TRENERI BOSHLAB BERDI. Futbol muxlislardi qoliga otdi. Nimanidir ozgartirsa boladi xarakat qilib. Oziyam yonib turgan olovga benzin sepdi. Ertaga DIYOR BILAN ROVSHANDAN JOVOB KUTAMIZ
+2   
14 мар 22:55:53
Jasur_Barselona_Bunyodkor
Shodlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Foydasi yo'q Abramov o'rnida Ro'ziqul bo'sayam vaziyatdan foydalanish qiyin agar Abramov Saudiyda bo'ladigan o'yinladan keyingi bosqichga chiqsa undan zo'ri yo'q dib turvolishadi Abramov Luttini chaqirganiga xozir u yomon
Lutfullo rasmiy o‘yinlarda tushmasligi aniq, O‘zbekistonda ikkinchi o‘rin bilan ham keyingi bosqichga chiqish imkoniyati bor. Mabodo keyingi bosqichga chiqsa, bu futbolchilarning mehnati.
+1   
15 мар 00:02:25
Ali7279
Миржолол косимов маданиятли узини хурматини билади
+1   
14 мар 23:25:54
Гафур Нурматов
Shaxzod Qarshi Nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olmaliq Paxtakordan keyin tarkib buyicha 2urinda turibdiku tarkib buyicha, qareng tarkibda zur uyinchila bor zamenada turganlariyam yomon uyinchilamas.
Трансфермаркетга Кириб куринчи кимни таркиби канчалигини курасиз
+1   
14 мар 22:43:12
Fergitaym
Islom Ismoilov haqidagi fikrlarga minus bosayotganlar. Bilaman jamoalaringni yaxshi ko'raslar. Lemin hozir jamoa emas butun chempionat haqida gap ketyapdiku. Kimga kerak qaysi muhlisga kerak bunaqa chempionat. Bitta mard chiqib gapirsa oyogidan tortib yerga ko'mamiz xotinchalish shallaqi deymiz. Ogziga egalik qilolmaydi o'zi nimani qoyil qildiki gapirish osmon deb go'rga tiqamiz. Keyin yana sharoitlardan nolib qoyamiz gaz yo'q svet yo'q jarimalar ko'p deb. Olomonmiz olomonligimizcha qolamiz
+1   
14 мар 22:41:25
Bu shunchaki o'yin
Миржалол хурсандку! Миржамол учунми ёки 1: 1 учунми
+1   
14 мар 22:38:39
Б.Х.
Агмкни легионер футболчиси Элвин Фортес ажойиб у́йинчи экан,тезлиги хам зарбаси хам ёмон эмас экан,энди Осиё чемпионлар лигасидан у́рин олган битта у́йиндан иборат у́йинда хам у́зини ку́рсатса яхши иш бу́лар эди.
   
15 мар 10:27:41
Nematjon
миржалолга уйинчи давридаги ютукларига койил колмасдан иложи йук лекин мураббийлик даврида ота бола еталашиб юришлари яхшимасда манимча угилини бошка жамоа хатто про лига хам уйнатмаса керак!
   
15 мар 07:09:16
Азамат Одилов
E.N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчи уйинчиси хам чидаб туромаган эканда,олийга чиксек пул оламан,уйни тугрилеман деган экан,дадаси айттику.
Менимча сиз олдин йозиб кийин уйлайсиз.
   
15 мар 06:41:27
FC CHELSEA NAVBAXOR
Sher barselona фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Endi toxtamash kere TURONDI TRENERI BOSHLAB BERDI. Futbol muxlislardi qoliga otdi. Nimanidir ozgartirsa boladi xarakat qilib. Oziyam yonib turgan olovga benzin sepdi. Ertaga DIYOR BILAN ROVSHANDAN JOVOB KUTAMIZ
Diyor uje yaxshi javob berdi lekin endi amaldagisini kutib qolamiz.
   
15 мар 03:43:42
Rahmon
Karshi Nasaf Shokir aka фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузикул Бердиев билан Миржалол Косимовни Анави Вадимдан анча кучли
Hòp Ròziqul bilan Mirjalol ancha kuchli ekan Qosimov termada nima qiberdi uyam termada murabbiylik qilgan Osiyo kubogi yoki JCH saralash òyinlarda biror karomat kòrsatganmi?
   
14 мар 23:59:05
2503
ҳакамга беш баҳо уйини чоткие бошқарди,босим утказиб ҳакамга ақл ургатмоқчи булган футболчиларниям аямай картечка курсатиб оғзини ёпиб ташлади,тупни тепиб юбориб вақт чузмоқчи булганигаям картечка бн сийлади ҳар 2 тамонга бирдек муносибатда булди,марказий уйинларни бемалол шу йигитга ишониб топшириш керак экан
   
14 мар 23:14:27
Shodlik
Karshi Nasaf Shokir aka фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aloqasi yoq Vadimni tugri? Lekin Vadim Markaziy uyinlar qolib Lutfullani orqasidan yuribdi yuribdi terma murabiyimi normalni iwlasin 10 ta uyindan 8 tasini yeb yuribdi
Do'stim 2011-yilgi Osiyo chempionati esizdami usha OCHgacha Abramov o'rtoqliklada yutqazib durrang o'ynab yurvurgan ushanda Abramov yomonga chiqgan lekin Qatar bilan ochilish o'yinidan xaqiyqi o'yinini ko'rsatgan Abramov o'rtoqliklada xamma kartalani ochmidi Hudo hohlasa Arabistondan yaxshi natija bilan kelishadi duoda bo'p turilik man Abramov tomonidamasman lekin xozir unga tegmaganimiza maqul bitta nomi chiqganini ko'rdik xammayoni dabdala qilib kotta puli olib ketti.
Luttini vaqtinchali chaqirib turibti asosiy o'yinlada ligeonerlani tushiradi baribir.
Xullas sabr qilib duoda bo'p turilik xammasi yaxshi bo'ladi
   
14 мар 22:57:22
Aзиз Н
Chet eldan legioner olib kelib pul sarflab yurguncha shuni begona qilmay hakamga bersa buladikuey shu jamolarimiz.Baribir hakamlarsiz yutush qiyin bulsa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика