UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43ЕЧЛ. "Севилья" - "Ренн" ва бошқа ўйинлар учун тахминий таркиблар билан танишинг  0 15:30Olamsport: Ўзбек бокси юлдузлари АҚШга жўнаб кетишмоқда, Нурмагомедовга "Мерседес" совға қилинди ва бошқа хабарлар  0 15:15Карикатура: Бартомеу охир-оқибат "Барса"дан кетди  2 15:05Етакчилар ўз ўрнида: А Серия 5-тури қандай ўтди?  1 15:05Про лига. "Динамо" - "Шўртан" ва "Нефтчи" - "Турон" (онлайн ҳисоб)  24 15:00Coca Cola Суперлига. "Сурхон" - "Локомотив" 1:0 (Матнли трансляция)  6 14:56Ўзбекистон U16 терма жамоаси БАА вакилларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 14:28"Бавария" янги шартнома борасида Алаба билан келиша олмаяпти  0 14:08Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда   1 14:00"Ливерпуль" "Мидтьюлланн"ни қийинчиликсиз ютган ўйиндан суратлар  0 13:45Мутолаа учун. Футболдаги карточкалар қандай пайдо бўлган ёхуд Лондон кўчаларидан бирида туғилган ғоя  4 13:24Бугун "Женоа" Италия Кубоги доирасида "Катанзаро" билан ўйнайди  19 13:18ОАВ вакиллари диққатига!  0 13:12Баҳрайн уч ҳафталик йиғинга киришди  4 12:50"Бавария" Москвада "Локомотив" устидан ғалабага эришган ўйиндан суратлар  3

Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади"

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Қўқон-1912" жамоаси мағлуб этилганидан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин жуда ҳам шиддатли ва жанговар рухда ўтди. Чунки, ушбу жамоалар турнир жадвалида иккинчи, учинчи ўринларда келишаётганди. Шу боисдан биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Иккинчи бўлимда омадимиз келди. Ўйинни бироз кучайтирдик ва тезда биринчи голни уриб олдик. Иккинчи голда эса, менимча Санжар ростдан ҳам йил голини урди. Шундай чиройли голи билан у жамоамизга ғалаба келтирди. 2:0 ҳисобини ёмон кўраман. 1:0 пайтида жамоа концентрацияни йўқотмайди. Шунингдек, "Қўқон-1912" жамоасига ҳам қойил қолдим, улар икки тўп фарқи бўлишига қарамасдан охиригача курашишди. Бундай ўйинлар орқали нафақат футболчилар, балки мухлислар ва ўзбек футболи ҳам ютади.

- Бугунги ўйинда Йован Жокич марказий ҳимояда ўйнагани нима билан боғлиқ?
- Умуман олганда ҳеч нима билан эмас. Ўтган ўйинларда масалан, Дилшод ҳам шу позицияда ўйнаб турганди. Жокич ҳам бунга қадар шу позицияда ўйнаган. Футбол шундай нарсаки, ҳужумчи чап қанот ҳимоясида чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаши керак. Ҳимоячи эса ҳужумда ҳужумчи бўлиб ўйнаши керак. Қачонки футболчилар доимо бир-бирининг ўрнини тўлдириб юрса, футбол янада чиройли бўлади.

- Чап қанот ҳимояси билан боғлиқ муаммо ҳам пайдо бўлди.
- Норбеков тезкор футболчи. Қолаверса, Саъдуллада сариқ карточка бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдим. Негаки, тезкор футболчи катта тезлик билан югуриб кетаётган пайтда йиқитилса, иккинчи сариқ ва бу қизилга айланиб кетиши мумкин эди.

- Ушбу ўйинни чемпионатдаги энг яхши ўйин деб эътироф эта оласизми? Четдан қараганда азартга бой ўйин бўлди.
- "Насаф" билан ўйинда ҳам азарт бўлди. Ҳозирги замонавий футболда ғалабага эришиш жуда қийин. Ундан ташқари, бунинг учун катта меҳнат қилиш керак. Шу орқали инсон хурсандчиликни ўзига тақдим қилади.

- "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатаётганди. Рестартдан кейин эса жамоа "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоа ҳимояга ётиб олди.
- "Бунёдкор"га қарши ўйинни биз кўриб чиқдик. Меҳмонда ўйнаганини инобатга олсак, "Қўқон-1912" унчалик ҳимоявий ўйнагани йўқ. Сўнгги дақиқаларда бўлган автогол эса футболнинг бир қисми. Шунинг учун ҳам мен бу гапга қўшилмайман.

- Демак, "Қўқон-1912"нинг бугунги ҳужумкор ўйини сизга сюрприз бўлмади.
- Албатта йўқ. Ундан ташқари жамоа икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнади. Ўша ўйинда ҳам иккинчи бўлим давомида схемалар ўзгарганди. Бу футболда тез-тез учраб турадиган мураббийнинг фалсафаси.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика