UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 20-тур доирасидаги "Хоразм" (3:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Асосийси уч очкога эга бўлдик. Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Биринчи даврада ҳам қийналгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. "Хоразм" жамоаси ҳам бугун яхши ҳаракат қилди. Рақиб ҳужумида ҳаракат қилган Бобожонов ва Самиев ҳимоячиларимизга қийинчилик туғдирди ва улардан бири голга айланди. Жуда ҳам қизиқарли, аммо оғир ўйин бўлди. Вазиятдан фойдаланиб, бизни қўллаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман", — дея гапни бошлади олмалиқликлар бош мураббийи.

— Биринчи бўлимда қанотдан бошланган ҳужумларда тўп марказгача етиб бормади. Бунга ноаниқ узатмалар ҳам сабаб бўлди. Жарима майдончаси ташқарисидан зарба бера оладиган ўйинчилар йўқми?

— Бошқа томондан, учта марказий ҳимоячи билан яхши ҳаракат қилган "Хоразм"ни ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Қанотда ҳаракат қилган 7 ва 94-рақамли ўйинчилари яхши ҳаракат қилиб, ҳужумга тезкорлик билан чиқишди. Шунингдек, 45-дақиқада Нодир Абдураззоқов ажойиб комбинациядан сўнг яратилган вазиятдан фойдаланиши керак эди.

Футбол шуниси билан қизиқ. Самарқандда ҳам мағлубиятга лойиқ эмасдик. Биринчи бўлимда Хуршид [Ғиёсов] ва [Ажак ] Риакда имконият бўлганди. "Сен урмасанг, сенга уришади" деган мақол бор. Бу ўз тасдиғини топади.



— Эндиликда катта танаффус кузатилади. Бу мураббийлар учун бироз бош оғриғи бўлади. Футболчиларни қандай қилиб тонусда ушлаб турасиз?

— Авваламбор, миллий терма жамоа ва U-23га чақирилган ўйинчимиз бор, уларга омад тилаб қоламиз. Ўйлайманки, улар жамоага яхши тайёргарлик билан келишади деб умид қиламиз. Бунга кўникиб ҳам қолдик. Энди старт олганда ФИФА куни бошланиб қолади ва бундай ҳолатда тонусдан чиқиб қолинади. Буёғини вақт кўрсатади. Кейинги ўйинимиз 12 сентябрда, унга қадар ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Бу дегани дам оламиз дегани эмас, йигитларга уч кун дам берамиз ва шундан сўнг кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика